Хитой Раиси Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан қутлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент жаноблари!
Хитой тақвими бўйича Янги йил байрами муносабати билан йўллаган табригингиз учун Сизга самимий миннатдорлигимни изҳор этаман.
Ўзбек халқининг анъанавий Наврўз байрами муносабати билан Хитой ҳукумати ва халқи номидан Сизга, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига самимий табрикларимизни етказмоқчиман.
Минг йиллик тарихга эга Наврўз баҳор келиши ва табиат уйғонишини ифодалаб, ўзбек халқининг бахтли ҳаётга, эл-юрт бирлигига ва равнақига интилишини акс эттиради.
Ўтган йил июль ойида Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасидаги самимий ва дўстона учрашувимизда Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ва турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича муҳим келишувларга эришдик, икки томонлама алоқаларнинг янги йўналишларини белгилаб олдик.
Эришилган келишувларимиз самарали амалга оширилаётгани, икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб, эътиборга лойиқ натижалар бераётганини мамнуният билан таъкидлайман.
Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият бераман ва яқин дўстлигимизни юксак қадрлайман.
Сиз билан биргаликда барча соҳалардаги ҳамкорликни илгари суриш, Хитой ва Ўзбекистоннинг ягона тақдир ҳамжамиятини барпо этиш ишларини бойитиш учун ҳаракат қилишга тайёрман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, Жаноби Олийлари, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
Си Цзиньпин,
Хитой Халқ Республикаси Раиси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг