Хитой Ўзбекистонга 3 ойда 680 мингга яқин телефон сотди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь–март ойларида хориждан 885,8 минг дона мобиль телефон импорт қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Келтирилган телефонларнинг умумий қиймати 89,6 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Шу турдаги энг кўп қурилма Хитойдан келтирилган бўлиб, уларнинг умумий сони 679,2 минг дона бўлган. Йирик импорт қилувчилар орасида 2-ўринда 175,8 минг дона телефон билан Вьетнам турибди. 3-ўринни эса 15,5 мингта телефон билан Бирлашган Араб Амирликлари банд этган.
Шунингдек, Ҳиндистондан 14,5 минг дона ва бошқа давлатлардан 0,8 минг дона телефон аппаратлари келтирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг