Хитой коронавирус пандемияси якунланиш муддатини айтди

11:13 14 Март 2020 Дунё
833 0

Фото: ria.ru

Хитой Халқ Республикасининг соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитаси махсус мутахассислар комиссияси бошлиғи Чжун Наньшань жаҳондаги коронавирус пандемияси июнь ойига келиб якунланиши мумкинлигини билдирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу мамлакатлардан Covid-19 коронавируси пандемиясига қарши кураш учун барча кучларини сафарбар қилишни талаб қилади. Унинг фикрича, бундай шароитда ғалаба қозониш учун бир неча ой керак.

“Мен барча давлатларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўрсатмаларига амал қилишга ва мамлакат миқёсида ҳаракат қилишга чақираман“, — деди Чжун Наньшань.

Унинг фикрича, иссиқ ойларнинг бошланиши вирус тарқалишини секинлаштириши мумкин.

Чжун Наньшань коронавирус пандемияси баъзи давлатлар вирус хавфини жиддий қабул қилмаса ва керакли назорат чораларини кўрмаса, яна давом этиши мумкин, деган фикрни ҳам билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 110 дан ортиқ давлатида жами 125 минг киши юқтирган, 4625 киши вафот этган, 68 мингдан ортиғи тузалиб кетган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер