Хитой коронавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди
Фото: РИА Новости
Хитойда коронавирус инфекцияси тарқалишини умуман олганда тўхтатишга эришилди, деди ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси вакили Ми Фэн. Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, 28 мартда мамлакат ичида коронавирус юқтириш ҳолатлари 3 мингдан камроқ бўлган.
Шу билан бирга, унинг қайд этиши, вирусга қарши курашнинг янги босқичи бўлиши эҳтимоли мавжуд, чунки хориждан келганлар орасида вирус юқтирганлар сони ошиб бормоқда. Шанба куни 42 мамлакатдан келган 693 кишида коронавирус аниқланган.
South China Morning Post газетасининг маълумотига кўра, Хитой касаллик юқтирганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда турибди (81 439). Уни АҚШ (122 666) ва Италия (92 472) қувиб ўтди. Хитойда коронавирусдан 3,3 минг киши вафот этган.
28 март ҳолатига кўра, Хубэй провинциясида бирорта ҳам коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг