Хитой компанияси Сурхондарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Хитойнинг «Dongfeng Liuzhou Motor Co., Ltd» компанияси Сурхондарё вилоятида замонавий автомобиль ишлаб чиқариш заводини қуриш таклифини билдирмоқда.
Термиз шаҳрида вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов «Dongfeng Liuzhou Motor Co., Ltd» компаниясининг Жилин университети Синдао автомобиль тадқиқот институти вице-директори Фу Хао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда мамлакатимизнинг саноат, автомобилсозлик ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги имкониятлари, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг салоҳияти ва ҳудудий афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хитой компаниясининг вилоятда замонавий автомобиль заводи ташкил этиш бўйича таклифи муҳокама қилинди. Музокаралар давомида Хитой компанияларининг сўнгги йилларда глобал автомобилсозлик бозорида эгаллаб бораётган мавқеи ва уларнинг илғор технологиялари алоҳида қайд этилди. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини чуқур ўрганиш ва уни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида ҳар икки томон мутахассислари иштирокида кенгайтирилган музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг