Хитой ҳукумати ўз авиакомпанияларига «Boeing» самолётларидан воз кечишни талаб қилди
Иллюстратив фото
Хитой ҳукумати ўз авиакомпанияларидан АҚШнинг «Boeing Co.» корпорацияси самолётларини импорт қилишни, шунингдек, АҚШ компанияларидан самолётлар учун ҳар қандай ускуна ва эҳтиёт қисмлар харид қилишни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» ўз манбаларга таяниб хабар тарқатди.
Қайд этилишича, бундай қарорга савдо уруши муносабати билан, яъни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитой маҳсулотларига 145 фоизлик тарифларни жорий қилгани боис келинган.
Расмийлар, шунингдек, «Boeing» самолётларини ижарага олган авиакомпанияларга ёрдам кўрсатиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда ва улар юқори харажатларга дучор бўлиши мумкин.
Қўшимча қилинишича, ушбу самолётларнинг баъзиларини етказиб бериш ва тўлаш бўйича ҳужжатлар Хитой томонидан 11 апрелда эълон қилинган ва 12 апрелдан кучга кирган жавоб тарифларидан олдин якунланиши мумкин ва бу самолётлар мамлакатга киритилиши мумкин.
Шу йилнинг 2 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп бошқа давлатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга «ўзаро» божлар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Унинг базавий ставкаси 10 фоиз, айрим давлатлар учун эса юқори тарифлар жорий этилди. Бироқ, 9 апрель куни Хитойдан ташқари қолган давлатлар учун оширилган ставкалар 90 кунга музлатилди.
Савдо урушидаги бир қатор қадамлардан сўнг, АҚШнинг Хитой маҳсулотларига қўшимча «ўзаро» тарифи 125 фоизга етди ва Хитойнинг АҚШ маҳсулотларига жавоб тарифи ҳам 125 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Хитойга синтетик гиёҳванд моддаларга қарши курашда етарли даражада саъй-ҳаракатларни амалга оширмаганликда айблаб, ушбу мамлакат тарифига яна 20 фоиз қўшди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг