Хитой авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни кўпайтиришни режалаштирмоқда
"Uzbekistan Airports" ва "China Southern Airlines" компанияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, мавжуд рейслар сонини ошириш ва Ўзбекистон аэропортларига янги йўналишлар очиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ташувчи мавжуд йўналишлар частотасини ҳафтасига етти мартагача ошириш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда "China Southern Airlines" авиакомпанияси Тошкентдан Пекинга (ҳафтасига 4 марта) ва Тошкентдан Урумчига (ҳафтасига 5 марта) парвозларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, "Uzbekistan Airports" компанияси Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортларидан Хитой шаҳарларига янги йўналишларни очишни таклиф қилди.
"China Southern Airlines" — Гуанчжоу шаҳрида жойлашган хитой авиакомпанияси бўлиб, маҳаллий, минтақавий ва халқаро рейсларни таклиф этиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг