Хитой АҚШга жавобан унинг товарларига 125 фоизлик божлар жорий этди
Оқ уй Хитой товарларига бож ставкаларини 145 фоизга оширганидан сўнг, Пекин ҳам АҚШдан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга 125 фоизлик божхона тўловларини жорий этди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар қилди.
Божлар жорий этилишидан аввал Хитойнинг АҚШ товарларига нисбатан бож ставкалари барча маҳсулотларга татбиқ этилмаган ва асосан 10 ёки 15 фоизни ташкил этган.
Нашрнинг Хитой савдо вазирлигига таяниб ёзишича, Вашингтоннинг ҳаддан ташқари юқори тарифлардан фойдаланиши иқтисодиётни рақамлар ўйинига айлантириб юборди ва бу яна давом этса, Хитой бундай чораларни эътиборсиз қолдиради.
Таъкидлаш жоиз, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ҳар йили қарийб 700 миллиард долларни ташкил этиб келган. Агарда бундай танглик келишув асосида ҳал этилмаса, АҚШ ва Хитой истеъмолчилари ҳамда корхоналар катта ҳажмдаги харажатларга дуч келишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг