Халқаро жарроҳлик гуруҳи Оролбўйида беморларни бепул даволайди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова ҳамда соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Даврон Султонов «Ал-Амал» халқаро жарроҳлик гуруҳи раҳбари Ҳишом Буризқ ва Кувайтнинг «Шайх Абдуллоҳ ан-Нурий» хайрия ташкилоти раҳбари Абдулатиф аз-Зафири билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур учрашувда салкам 500 нафар беморни бепул диагностика ва даволашни ўз ичига олган навбатдаги гуманитар миссиянинг мақсадлари муҳокама қилинган.
«Томонлар аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва замонавий тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасидаги ташаббуснинг аҳамиятини таъкидладилар», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ушбу инсонпарварлик миссиясининг Қорақалпоғистон учун муҳим аҳамиятга эгалиги, лойиҳа эса нафақат аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, балки мамлакатлар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. Учрашувда ташкилий масалалар, бўлажак операцияларни режалаштириш, шунингдек, тиббиёт соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
«Учрашув чоғида томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга, жумладан, қўшма тиббий дастурларни амалга ошириш, ўқув тадбирларини ўтказиш ҳамда икки давлат мутахассислари ўртасида тажриба алмашишга қизиқиш билдирдилар», — дейилади ТИВ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг