Халқаро қидирувда бўлган икки шахс Хорватиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Фото: ИИВ
Фирибгарлик жиноятини содир этиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Загребдан муваффақиятли экстрадицияси қилинди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, экстрадиция Загреб Интерпол Миллий марказий бюроси билан яқин ҳамкорлик ва фаол ўзаро ҳамжиҳатлик, шунингдек Ўзбекистоннинг Венгриядаги консуллиги томонидан кўрсатилган ҳар томонлама кўмак ёрдамида амалга оширилган.
«Ўтказилган тадбир халқаро полиция ҳамкорлигининг самарадорлигини ва томонларнинг содир этилган жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилига содиқлигини тасдиқлайди», дейилади ИИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган икки нафар айбланувчи Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг