Халқаро олимпия қўмитаси президентлигига номзодлар эълон қилинди

2025 йилнинг 18-21 март кунлари Грецияда бўлиб ўтадиган Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 144-сессиясида қўмита президентлигига сайловда етти нафар номзод кураш олиб боради.
ХОҚ матбуот хизмати номзодлар рўйхатини ҳам эълон қилди:
Себастян Коу (World Athletics раҳбари);
Хуан Антонио Самаранч-кичик (ХОҚ вице-президенти);
Давид Лапартен (Халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбари);
Файсал ибн Ҳусайн (Иордания шаҳзодаси, ХОҚ ижроқўми аъзоси);
Кирсти Ковентри (ХОҚ ижроқўми аъзоси, сузиш бўйича икки карра олимпия чемпиони);
Йоҳан Элиаш (Халқаро чанғи спорти федерацияси раҳбари);
Моринари Ватанабе (Халқаро гимнастика федерацияси раҳбари).
Ушбу номзодлар 2025 йил 30 январда Лозаннада (Швейцария) бўлиб ўтадиган йиғилиш муносабати билан ХОҚнинг тўлиқ аъзолигига ёпиқ ҳолда ўз дастурларини тақдим этадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг