Халқаро йўналишларда парвозлар географияси кенгаймоқда

15:04 08 Декабрь 2023 Жамият
295 0

Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг маълумотига кўра, 2023 — йилнинг январь-сентябрь ойларида юртимиз аэропортларида 59 700 та ҳаво кемаларига ҳамда 7 290,5 минг йўловчига хизмат кўрсатилди.

Истанбул, Дубай, Франкфурт, Сеул каби халқаро аэропортлардан Ўзбекистон шаҳарларига парвозлар ҳажми кескин оширилди.

Истанбулдан Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва Урганч аэропортларига ҳафталик парвозлар частотаси 14 тадан 64 тага;

Дубайдан Тошкент, Фарғона ва Самарқанд халқаро аэропортларига ҳафталик парвозлар частотаси 6 тадан 28 тага;

Сеул ва Тошкент йўналишидаги авиақатновлар 8 тадан 14 тага;

Тошкентдан Франкфурт халқаро аэропортига парвозлар 1 тадан 4 тага оширилди.

Ўзбекистонга келувчи хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш, уларга танлаш имконини тақдим этиш мақсадида “Uzbekistan airways” АЖ Turkish airlines, Air Baltic, Malaysian airlines, Korean air,  Lufthansa, Delta, China Southern airilines авиакомпаниялари билан Interline ва Code Share шартномаларини имзолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер