Халқаро гуллар фестивали доирасида мода ва санъат ҳафталиги бўлиб ўтмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
Аввал хабар берганимиздек, Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивали давом этмоқда. Учинчи кун якуни билан анжуманга ташриф буюрган меҳмонлар сони бир миллионга етди. Нафосат байрами довруғини эшитиб бу ерга ошиқаётган ошуфталар орасида олис ва яқин хориждан келаётган сайёҳлар сони ҳам ортиб бормоқда. Зеро, бир ойга мўлжалланган маънавий-маърифий ва кўнгилочар тадбирларнинг бари ўз йўналиши ва мазмуни билан кишини жалб этади. Кеча оқшом Давлатобод туманидаги “Афсоналар боғи” тематик паркида фестивалнинг яна бир нафис тадбири - Fashion festival& talants мода ва санъат ҳафталигига старт берилди.

Бир ҳафта давом этадиган ҳафталикда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия давлатларидан ташриф буюрган машҳур дизайнерлар ҳам бетакрор коллекциялари билан иштирок этмоқдалар. Республикамиз ҳудудларидан эса 40 нафар дизайнер ўз ижод намуналарини намойиш қилади.
Айтиш лозимки, ҳафталикка мўлжалланган модалар намойишига маҳаллий дизайнерларимиз USAID лойиҳаси кўмагида тўрт ой тайёргарлик кўрдилар. Бу жараёнларда янги-янги иқтидорлар кашф этилди. Айни тадбир мода ижодкорларининг халқаро подиумларни забт этишларида трамплин вазифасини бажариб беради.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг