Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни қачондан бери нишонланмоқда
Фото: Шаҳнозабону Шодиева, ЎзДЖТУ талабаси.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонланиш таклифи илк бор 1925 йили Женевада болалар фаровонлиги бўйича Бутунжаҳон конференциясида илгари сурилган.
1949 йил Парижда Аёллар демократик партияси қарорига кўра, 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» деб тан олинган ва 1950 йилдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан дунёда 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» сифатида нишонланиб келади.
1959 йил 20 ноябрда «Бола ҳуқуқлари декларацияси» , 1989 йил 20 ноябрда «Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция» БМТ томонидан қабул қилинди. Бу каби муҳим халқаро ҳужжатларнинг қабул қилиниши жаҳоннинг кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди.
Дунёнинг деярли барча давлатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ушбу сана кўтаринки руҳда ўтказилади. Келажагимиз эгалари учун концерт дастурлари ва турли томошалар, сайиллар ва спорт мусобақалари ташкил этилади. Сайилгоҳлар болалар учун шу куни чегирмалар тақдим этади. Хусусан, жорий йил ушбу сана муносабати билан мамлакатимиздаги барча музейлар ўн олти ёшгача бўлган болалар учун бепул ташриф имкониятини тақдим этилди. Буларнинг барчаси болалар кўзидаги қувончни, уларнинг шўх кулгиларини кўриш учундир.
Дилфуза Қурбонбоева, ЎзДЖТУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг