«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида нималар чоп этилди?
1. Минтақамизда сув танқислиги билан боғлиқ вазият йилдан-йилга мураккаблашиб бормоқда. Охирги 10 йилда, мисол учун, Ўзбекистонда сув ҳажми 12 фоизга, ўтган йилдагига нисбатан эса бу йил 15 фоизга камайган. Пахта ва ғалла етиштириш учун сарфланаётган электр энергияси ҳамда сувни етказиб бериш харажатлари ҳам кўп. Хусусан, 2,5 миллион гектар майдонни суғориш учун 5 мингдан зиёд насос ишлатилиб, йилига 8 миллиард киловатт соат энергия ва 2,4 триллион сўм бюджет маблағлари сарфланмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда? Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 16 сентябрь куни сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишига оид мақолада муаммони ҳал этиш борасида қилиниши лозим бўлган ишларга тўхталиб ўтилган.
2. Жаҳон миқёсида янги тушунча — «бешинчи ҳокимият» ёки жамоатчилик ҳокимияти тушунчаси ривожланиб бормоқда. Хўш, бу қандай ҳокимият? У қандай шаклланади? Унинг мамлакат ривожидаги ўрни қандай?
Мазкур саволларга Бахтиёр Омоновнинг “Миллий тараққиёт ҳамда «бешинчи ҳокимият»: муаммо ва ечим” сарлавҳаси остида эълон қилинган Тошкент кимё-технология институти профессори, фалсафа фанлари доктори Саъдулла Отамуротов билан уюштирилган суҳбат орқали жавоб олишингиз мумкин.
3. Янги ўқув йили бошланди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади, ҳозирги пандемия шароитида мактабларимиз ўқув йилига қай даражада тайёр? Табиийки, ушбу масала барча ота-она, ўқитувчи ва ўқувчиларни, умуман, ҳар бир юртдошимизни қизиқтиради. Шу боис сенаторлар томонидан умумтаълим муассасаларида карантин талабларига мос шарт-шароитлар мавжудлиги ўрганилмоқда.
Газетада эълон қилинган «Мактаблар ўқув йилига қай даражада тайёр?» сарлавҳали мақолада ана шулар ҳақида сўз юритилади.
4. Хўш, пандемиядан чиқарган сабоқлар нималардан иборат? Пандемия даврида Ўзбекистонда амалга оширилаётган Миллий ҳаракатлар дастури қандай натижа бермоқда? Дунё экспертлари Ўзбекистонинг пандемия билан курашиш борасидаги ишларини қандай баҳолаяпти? Шу йилнинг 16-17 сентябрь кунларига мўлжалланган «Пандемиянинг Марказий Осиёга таъсири: илк сабоқлар, коронаинқироз ва ўзгариш истиқболлари» мавзуида халқаро илмий-амалий онлайн анжуманда ана шу масалалар муҳокама этилмоқда. «Пандемиянинг Марказий Осиёга таъсири халқаро миқёсда муҳокама этилмоқда» сарлавҳали мақола айнан шу ҳақда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг