Хаби Алонсони истеъфога чиқарган “Реал Мадрид” қуйи дивизион вакилига ютқазди
Кеча, 14 январь куни Испания кубоги мусобақасининг ним чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Мадриднинг “Реал” клуби Испания Сегундасида 17-ўринни эгаллаб турган “Албасете” жамоаси меҳмони бўлди.
Учрашув 3:2 ҳисобида қуйи дивизион вакилининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Бетанкор (2 та) ва Виляр муаллифлик қилди. “Қироллик клуби”нинг жавоб голлари эса Мастантуоно ва Гонзало Гарсия ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа “Реал Мадрид” клуби Испания кубогидаги иштирокини ним чорак финал босқичида якунлади.
“Албасете” клуби эса энди мусобақанинг чорак финалида “Атлетико Мадрид” билан куч синашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг