Келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 15-18 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 февралда 1-6 даража илиқ, 18 февралда 3-8 даража илиқ, кундузи 15 ва 17 февралда 10-15 даража илиқ, 16 февралда 5-10 даража илиқ, 18 февралда 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15 февралда 17-22 даража илиқ; 16-17 февралда 12-17 даража илиқ, 18 февралда 18-23 даража илиқ; Навоий вилояти шимолида 15-17 февралда 1-6 даража илиқ, 18 февралда 3-8 даража илиқ, кундузи 15 ва 17 февралда 10-15 даража илиқ, 16 февралда 5-10 даража илиқ, 18 февралда 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда Самарқанд вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 15 февралда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 16 февралда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15 ва 17-18 февралда 5-10 даража илиқ, 16 февралда 7-12 даража илиқ, кундузи 15-16 февралда 15-20 даража илиқ, 17 февралда 12-17 даража илиқ, 18 февралда 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 16 февралда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17 февралда кечаси 5-10 даража илиқ, 18 февралда 8-13 даража илиқ, кундузи 15 февралда 18-23 даража илиқ, 16 февралда 15-20 даража илиқ, 17 февралда 13-18 даража 18 февралда 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 15 февралда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 15-16 февралда 15-20 даража илиқ, 17 февралда кечаси 12-17 даража илиқ, 18 февралда 16-21 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 15-16 февралда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 15 февралда кечаси 2-7 daraja совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади; 16-18 февралда кечаси 0-5 даража илиққача, кундузи 9-14 даража илиққача кўтарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг