Кексаларга эҳтиром кўрсатилмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Ҳар инсоннинг бошида кексалик бор. Кекса дил эса озгина ғамхўрликдан тоғдек кўтарилади. Шу боис мамлакатимизда нуроний отахону, мўътабар онахонларимизни қадрлаш, уларнинг ҳаёт завқини тугал ҳис этишлари учун бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Айни кунларда ўтказилаётган “Кексалар туризм ойлиги” ҳам шулар жумласидандир.
Мазкур ойлик доирасида “Нуроний” жамғармаси Навоий вилояти бўлими томонидан кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонларнинг юртимизнинг дилбар гўшаларига саёҳатлари уюштирилди.

— Йил бошидан буён салкам 17 минг нафар нуронийлар тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳатларни ташкил этилган бўлса, ушбу ойлик доирасида 26 минг нафар нуронийларимизнинг Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳатларини уюштирдик, — дейди “Нуроний” жамғармаси Навоий вилояти бўлими мутахассиси Саъдулла Истамов. — Шу мақсадда вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳарларига 3 тадан, жами 33 та автобус ажратилиб, ҳозирги кунга қадар 43550 нафар нуроний саёҳати ташкил этилди.
Ушбу ойлик доирасида нуроталик кексалардан бир гуруҳи яқинда Бухоро шаҳрида бўлишиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш билан бирга шаҳардаги бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишдилар.

— Бухорога сўнгги марта 2015-йилда борган эдим, — дейди кекса журналист Абдумутал Норбоев, — Бу сафарги келишимда очиғи ўзгаришларни кўриб, танимай қолдим. Албатта, бу янгиланишлар юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг самараси.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ойлик мундарижаси фақат саёҳатлардангина иборат эмас. Унинг доирасида 877 нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар ҳамда 188 нафар шифохонада даволанаётган нуронийлар, 274 нафар якка-ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олинди. 245 нафар кекса кишилар хонадонларида ҳашар ўтказилди. Шунингдек, 435 та “Янги Ўзбекистонни барпо этишда нуронийларнинг ўрни”, “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” мавзуларида концерт дастурлари, икки авлод учрашувлари уюштирилиб, “Саломатлик учун 5 минг қадам” тадбирлари ташкил этилди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг