Кейинги ҳафтада ҳам айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 25 январь-1 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳафта давомида асосан қуруқ об-ҳаво сақланади, фақат 26-28 январь (Хоразмда 27-28 январь) кунлари айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Ушбу кунларда баъзи ҳудудларда туман тушиши, йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 7-12 метр/секунд бўлиб, ҳарорат кечалари 6-11 даража совуқ, кундузи эса 3 даража совуқдан — 5 даража илиққача бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 25 январда айрим жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилиши мумкин. 26 январь куни асосан ёғингарчиликсиз бўлиши, Навоий вилоятининг шимолида эса айрим ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли сақланиб қолади. 27-28 январь кунлари баъзи жойларда қор ёғади, 29 январь-1 февраль оралиғида эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 25 январда айрим ҳудудларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, ҳаво ҳарорати кундузи 5-12 даража илиққача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 25 январда айрим жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин, 26 январь куни эса асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. 27-28 январь кунлари айрим ҳудудларда қор ёғади, 29 январь-1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари 3 даража совуқдан — 5 даража илиққача, кундузи эса 1-12 даража илиққача ўзгаради.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 25 январда, шунингдек, 27-28 январь кунлари айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин, 29 январь-1 февраль оралиғида эса ёғингарчилик кутилмайди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳафта давомида асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат 27-28 январь кунлари айрим ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Тоғли ҳудудларда эса 25 ва 27-28 январь кунлари қор ёғади, 25-26 январь кунлари қор кўчиши хавфи мавжуд бўлиб, йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25 ва 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади, 26, 29-31 январь ва 1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 25-28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. 25-26 январда қор кўчиши хавфи бор. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин Ҳарорат кечаси 8-13даража совуқдан 3-8 даража совуққача, кундузи 0-5 даража совуқдан 3 даража совуқ — 2даража илиққача ўзгариб туради. даража
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг