Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ўсмир йигит мурдаси икки ойдан зиёд вақт ўтиб топилди
Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 22 декабрь куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманига қарашли Бўтқачи қишлоғида яшовчи 17 ёшли А. А. ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб чўкиб кетган эди.
Бу ҳолат юзасидан маҳаллий ҳокимлик идоралари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан узоқ муддат давомида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди. Қидирув ишлари вилоятнинг ўнта тумани ҳудуди бўйлаб амалга оширилди.
- Куни кеча бу йигитнинг мурдаси топилди,- дейди Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқулов. – Ҳозирда унга нисбатан белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланмоқда.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг