Касб-ҳунарга қизиқиш болаликдан бошланади
Гулистон шаҳридаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 5-6 ёшдаги болаларда турли касб-ҳунарлар бўйича илк кўникмаларни шакллантириш мақсадида турли амалий машғулотлар жорий қилинди.
— Қувонарлиси, болалар ушбу машғулотларда катта қизиқиш ва иштиёқ билан қатнашмоқда, — дейди мазкур ДМТТ директори Мадина Байзоқова. — Муҳими, болалар тасаввурида завқли ўйин сифатида ўтаётган мазкур сабоқлар кутилганидан-да зиёда натижа бераётир, ўғил-қизларда ижодкорлик ва мустақил фикрлаш кўникмаларини ҳам шакллантирилмоқда. Дейлик, қурувчилик машғулотида уй қуриш топшириғини ҳар бир бола ўз орзуси, ўз “лойиҳа”си асосида бажаради. Аёнки, бу орқали болаларда илк меъморий ижодкорлик қобилияти ҳам шаклланади. Бошқа яна кўплаб касб-ҳунарлар бўйича ташкил этилган тўгаракларда ҳам ана шундай ўйин тариқасидаги сабоқлар ўтилмоқда. Албатта, мазкур машғулотларни болаларнинг ёши ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этяпмиз.
Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан маълум қилишича, 5-6 ёшгача бўлган боғча тарбияланувчиларида илк касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш бўйича айни машғулотлар бошқа барча МТТларда ҳам жорий қилинади.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг