Касаба уюшмалари фидойилари тақдирланди
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Пойтахтимиздаги «Chinabad Plaza» санаторийсида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмалари фахрийларини, «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси лауреати» мукофоти ҳамда «Эҳтиром» нишони совриндорларини, шунингдек, «Касаба ишончи» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда республикамизнинг турли ҳудудларидан меҳмонлар иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов бир гуруҳ фахрийларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фахрий Ёрлиғи, қимматбаҳо совға, «Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони ҳамда Касаба уюшмалари тарихи китобини топширди.
Тақдирланганлар орасида Дилбар Жаҳонгирова, Мавжуда Халилова, Шавкат Адилов, Озода Муҳитдинова каби бир гуруҳ фидойилар бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг