Картошка импорти қарийб 70 минг тоннага ошган

05:51 27 Апрель 2022 Иқтисодиёт
2529 0

Фото: Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 10 та давлатдан қиймати 38,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 223,8 минг тонна картошка импорт қилган.

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 70 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар:

— Покистон – 172,2 минг тонна;

— Қозоғистон – 20,1 минг тонна;

— Россия – 13,3 минг тонна;

— Қирғиз Р. – 7,5 минг тонна;

— Эрон – 5,4 минг тонна;

— Афғонистон – 4 минг тонна;

— Беларус – 631,6 тонна;

— Нидерландия – 595 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?