Осиё ўйинлари. Баҳринисо Бобоева каратэда кумуш медаль соҳиби бўлди
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон каратэ жамоаси яна бир медалга эга чиқди.
-50 кг вазн тоифасидаги вакили Баҳринисо Бобоева финалга қадар етиб борди. Бобоева нимчорак финал босқичида филиппинлик Жунна Сукини 2:1, чорак финалда Бирлашган Араб Амирликлари вакили Алажми Ҳаврани 5:1, ярим финалда эса таиландлик Раксачарт Павинани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Баҳринисо финалда Хитой Тайпейи вакили Шиашуанг Гуга 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва якунда кумуш медаль соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон каратэ жамоаси бунгача Осиё ўйинларида 2та медал олишга улгурганди. -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Садриддин Сайматов ҳамда -61 кг вазн тоифасида иштирок этган Барно Мирзаева бронза медал совриндорига айланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг