Каналга миниГЭС ўрнатилди
Муқобил электр қуввати ишлаб чиқариш борасидаги изланишлар Мингбулоқ туманида фаолият кўрсатаётган “Rah Abrisham trade” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонада янги тармоқни йўлга қўйиш имконини берди. Тадбиркорлик субъекти ҳудуддан оқиб ўтган Зардарё каналининг махсус тўсиқ билан жиҳозланган қисмига Эрондан келтирилган кичик ҳажмли гидроэлектрстанцияни ўрнатиш орқали яшил энергия ишлаб чиқаришга киришди.
— Хорижлик мутахассислар ёрдамида ишга туширилган қурилма бир кеча кундузда ортиқча харажатларсиз 30 киловатт соат қувват ҳосил қилади, -дейди қўшма корхона иш бошқарувчиси Муҳаммадсолиҳ Аҳмадалиев. – МиниГЭС айни пайтда синов тартибида ҳаракатда. Унга қўшимча узатиш ускуналари ўрнатилгандан сўнг оқар сувдан олинган қувватлар ҳисобига ойига 21600 киловатт экологик соф энергия асосий тармоққа юборила бошлайди.
Мулкобод маҳалласида рўёбга чиқарилган ушбу лойиҳа ҳудуддаги тадбиркорларга ҳар жиҳатдан маъқул тушди. Уларнинг бир нечтаси Зардарё каналининг тезоқар қисмларида шу сингари арзон ва қулай кичик энерго қурилмалар ўрнатишга қизиқиш билдиришган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг