Йўловчилардан нақд пул талаб қилган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди
«Telegram» ижтимоий тармоғига 13 март куни жойланган постга кўра, Тошкент шаҳридаги 72-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси ҳамда соҳага бегона бўлган фуқаро томонидан йўловчилардан йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилингани билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.
Қайд этилишича, икки фуқаро шу куни кеч соат 19:50ларда йўналишда ҳаракатланиш давомида автобус салонининг чироқларини ўчирган ҳолда йўловчилардан йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилган.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 14 март куни, «2-Автобус саройи» филиали масъул ходимлари томонидан автобус салонига ўрнатилган видеокузатув мосламалари текширилганда юқорида келтирилган ҳолат ҳақиқатда содир бўлганлиги аниқланди.
Шу куни автобус саройи ходимлари ҳамда масъуллари иштирокида тезкор танқидий йиғилиш ўтказилиб, ҳайдовчи корхона ички тартиб интизомини ўта қўпол равишда бузганлиги учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг