Йил бошидан буён қанча «яшил» энергия ишлаб чиқарилди?

2025 йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 5 миллиард кВт/соатга етди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, бу ўтган вақт мобайнида кунига ўртача 26,7 миллион кВт/соат электр энергияси қуёш ва шамол электр станцияларидан олинганини англатади.
Ушбу ҳажмнинг 3 миллиард 125,4 млн кВт/соатлик қисми қуёш электр станциялари томонидан, 1 миллиард 915,1 млн кВт/соатлик қисми эса шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилди. Бунинг натижасида, 1 миллиард 515 миллион куб метр табиий газни тежашга ва атмосферага 2 миллион 220 минг тоннадан ортиқ зарарли газлар чиқишининг олдини олишга эришилган.
Бугунги кунда мамлакатнинг 10 та вилоятида умумий қуввати 4 119 мегаватт бўлган 11 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 4 та шамол электр станцияси «яшил» энергия ишлаб чиқармоқда.
Қайд этиш керак, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги дастлабки қуёш электр станциялари тармоққа уланганидан сўнг 2022 йили 434 миллион кВт⋅соат, 2023 йилда эса 576,9 миллион кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган эди. Шунингдек, ўтган йили республикамизнинг 7 та вилоятида жойлашган 9 та қуёш ва битта шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган жами электр энергияси ҳажми 4 миллиард 860 млн кВт/соатни ташкил қилди.
Бундан ташқари, жорий йил бошидан бугун, 7 июль соат 08:00 га қадар Ўзбекистондаги барча гидроэлектр станциялари ва қуёш ҳамда шамол электр станциялари томонидан 8 миллиард 736,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу жорий йилдаги жами генерациянинг 20,3 фоизини ташкил қилади. Бунинг натижасида эса 2 миллиард 647 миллион куб метр табиий газни ҳамда атмосферага 3 миллион 879 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг