Ижтимоий тармоқларда Андижонда бола ўғриси ушлангани тўғрисида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «Андижон вилояти Шаҳрихон туманида бола ўғриси ушлангани айтилмоқда» номли видеохабарлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу видеохабарда акс этган ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ томонидан ўрганиш ишлар олиб борилди. Улар ҳеч қандай асосга эга эмас.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 31 июль куни соат 15:40 ларда «102» қисқа рақамига Шаҳрихон тумани, Чўжа маҳалласида яшовчи фуқаро Ўринбоев Ғанишер томонидан яшаш хонадонига номаълум шахс кириб олганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабар юзасидан ҳудуд профилактика инспектори зудлик билан воқеа жойига бориб, ҳолатга ойдинлик киритганда, ушбу фуқаро Шаҳрихон тумани, Бўстон МФЙ, Янги қадам кўчасида яшовчи, 2019 йилдан буён руҳий касалликлар (Д) рўйхатида турувчи, 1986 йилда туғилган, руҳий носоғлом фуқаро эканлиги аниқланди.
Ушбу фуқаро ҳудуд профилактика инспектори томонидан шу куннинг ўзида Андижон вилояти психоневрология диспансерига даволаниш учун жойлаштирилган.
«Шу ўринда барча ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмасликларини ҳамда расмий манбаларга таянишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг