Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотларининг муаллифлик ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Рим, 1961 йил 26 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Мазкур Конвенция аҳдлашувчи давлатларда ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотларининг турдош ҳуқуқларини уларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий режимини тақдим этиш орқали ҳимоя қилишга қаратилганлиги қайд этилди.

Ҳозирги вақтда 100 га яқин давлат, шу жумладан, бир қатор МДҲ давлатлари Конвенция иштирокчиси ҳисобланади.
Муҳокама чоғида Конвенцияга қўшилиш интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг илғор, халқаро стандартларини жорий этишга, шунингдек, Ўзбекистоннинг нуфузини оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Қонун Сенат томонидан маъқулланди.



Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг