Ижод аҳли мухлислар даврасида
Фото: “Халқ сўзи”
Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ҳамда ёзувчи ва журналист Орзиқул Эргашев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Орзиқул Эргашев Оқдарё фарзанди, Дархон қишлоғида туғилган. 1975 йилда Самарқанд давлат университети филология факультетини тугатгандан буён Тошкентда яшайди, умрини ижодга бағишлаб келади.

Орзиқул Эргашевни ижод аҳли зукко журналист, талабчан муҳаррир, бағрикенг инсон, маҳоратли ёзувчи сифатида қадрлайди. У узоқ йил республика радио ва телевидениесида фаолият кўрсатган бўлсада, бадиий ижод билан мунтазам шуғулланиб келди. “Дунёнинг бир чеккаси”, “Болалигим кўчаларида”, “Шоҳсанам”, “Дарғом қиссалари”, “Қалб гавҳари”, “Юлдузсиз осмон”, “Оқар дарё” каби китоблар муаллифи. Бундан ташқари, “Энг азиз, энг улуғ” (1917), “Ватан учун яшайлик!» (2021) республика танловларида ғолибликни эгаллаган.

Учрашувда йиғилганлар ижодкорнинг танланган асарлари ва бошқа қисса ҳамда ҳикоялари ҳақида, ажойиб фазилатлари тўғрисида мароқ билан сўзлашди.
Бинобарин, тадбирга Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг бирга келиши ҳам бежиз эмас. Улар 40 йилдан буён пойтахтда ҳамкорликда ишлашади, ижодий мулоқотда бўлиб келишади. Шу сабабли сўзга чиққанлар “Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, шоир Азиз Саид, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хосият Бобомуродова, “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали бош муҳаррири Тоҳир Долиев, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Тошпўлат Тугалов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ойгул Маматова, Фармон Тошев иккала адиб фаолиятининг, ижодининг ўзига хос қирралари, адабиётнинг бугунги аҳамияти хусусида мулоҳаза юритдилар.

Оқдарёдаги “Шерюраклар” ижодий жамоаси муаллифлар асарларидан кичик саҳна кўринишларини ижро этишди. Тадбир том маънода адабиёт байрамига айланиб кетди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг