Италия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони 28-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Саммит давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 7-9 июнь кунлари Италияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ ўтказилади.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Инновацион ҳамкорлик ва гуманитар алмашинув лойиҳаларини илгари суриш диққат марказида бўлади.
Якунда икки томонлама битимлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг