«Истиқлол» ОЧЛ II'даги иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди

11:26 02 Октябр 2025 Спорт
201 0

Кеча, 1 октябрь куни Осиё чемпионлар лигаси II турнирининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Эрон кубоги соҳиби «Истиқлол Теҳрон» клуби ўз майдонида Баҳрайннинг «Ал-Мухаррақ» жамоасини қабул қилди.

Учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда киритилган ягона голга Жуниньо муаллифлик қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Унинг ҳаракатлари «Sofascore» портали томонидан 6,6 баллга баҳоланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси Жалолиддин Машарипов эса жароҳати туфайли учрашув қайдномасига киритилмади.

Маълумот учун, «Истиқлол Теҳрон» клуби мусобақадаги кейинги ўйинини 22 октябрь куни Иорданиянинг «Ал-Веҳдат» клубига қарши ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?