“Истанбул Башакшеҳир” жамоаси навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Бугун, 7 март куни футбол бўйича Туркия Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидан ўрин олган ўйинда “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси ўз майдонида “Гёзтепе” клубини қабул қилди.
Учрашув 2:1 ҳисобида “истанбулликлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблар сафидан Иван Брнич ва Ўмер Шахинер муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голи эса Алексиз Антунес ҳисобига ёзилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошладилар.
Аббосбек Файзуллаев биринчи голга ассистентлик қилди ва 68-дақиқада захирага олинди. Элдор Шомуродов эса тўлиқ ўйин ўтказди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг