«Истанбул Башакшеҳир» яна мағлубиятга учради
Кеча, 5 октябрь куни Туркия Суперлигасининг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Истанбул Башакшеҳир» клуби Измир шаҳрида «Гёзтепе» жамоаси меҳмони бўлди. Учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисоби билан ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда киритилган ягона голга бразилиялик ҳужумчи Хуан муаллифлик қилди. Олдинроқ айнан ушбу футболчи пенальтидан гол кирита олмаганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ўйин давомида 38 марта тўпга тегинди. Узатмаларининг 86 фоизи аниқ чиқди. Дарвоза томон 1 та аниқ зарба йўллай олди. Футболчининг ҳаракатлари «Sofascore» портали томонидан 6,2 баллга баҳоланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси Аббосбек Файзуллаев эса 61-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Футболчи жами 20 марта тўпга тегинди. 81 фоиз аниқ узатма амалга оширди. Ўзи қатнашган 4 та елкама-елка курашнинг 3 тасида ғалаба қозонди. Аббоснинг ҳаракатлари портал томонидан 6,8 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, «Истанбул Башакшеҳир» кейинги ўйинини 18 октябрь куни ўтказади. Ўша куни жамоа ўз майдонида амалдаги чемпион «Галатасарай»ни қабул қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг