“Истанбул Башакшеҳир“ меҳмонда ғалаба қозонди
Бугун, 26 октябрь куни Туркия Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Истанбул Башакшеҳир“ жамоаси “Антальяспор“ меҳмони бўлди.
Учрашувда 4:0 ҳисоби билан Истанбул клуби ғалабага эришди. Голларга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов (2 та) ва Нуно Да Коста (2 та) муаллифлик қилди.
Ўйиндан сўнг, “Sofascore” портали Элдор Шомуродовни ўйин қаҳрамони деб топди. Футболчининг ҳаракатлари портал томонидан 8,7 баллга баҳоланди. Таъкидлаш керакки, Шомуродов сўнгги бор 2022 йилнинг 11 июнь санасида “Sofascore” томонидан 8,5 баллдан юқорироққа, аниқроғи, 10 баллга баҳоланган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Аббосбек Файзуллаев эса бугунги ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборди.
Маълумот учун, “Истанбул Башакшеҳир“ кейинги ўйинини 31 октябрь куни “Косаелиспор“ жамоасига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг