Исроилнинг навбатдаги ҳужуми оқибатида Ғазода бир оиланинг 17 нафар аъзоси ҳалок бўлди

16:40 20 Ноябрь 2024 Дунё
264 0

Фото: AFP

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигининг юзга яқин ёрдам юк машинаси шанба куни Ғазо жанубида талон-тарож қилинган.

Ташкилотнинг душанба куни “CNN” телеканалига берган баёнотида Керем Шалом ўтиш жойидан Ғазога ва Жаҳон озиқ-овқат дастури учун озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кетаётган 109 юк машинасидан 97 таси талончиликка учраган. Жараёнда ёрдам ходимлари яраланиб, транспорт воситалари катта зарар кўрган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентлиги талончилик айбдорларини аниқламади, бироқ ушбу хавфли муҳитни яратишда қонун ва тартибнинг бузилишида Исроилнинг ёндашувини айблади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби талончиликни «жирканч» деб атади ва буни Ғазодаги хавфсизликнинг умумий бузилиши билан боғлади ҳамда бунинг учун қисман Исроил Мудофаа кучлари айбдор эканлигини маълум қилди.

ҲАМАС томонидан бошқариладиган “Ал-Ақсо” телеканали Ғазо ички ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, Ғазо хавфсизлик кучлари юк машиналарини талон-тарож қилишда иштирок этган 20 дан ортиқ одамни ўлдирганини маълум қилган. Лекин шанба кунги воқеаларга алоҳида тўхталмаган.

Пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Махсус қўмитаси ҳисоботида Исроил очликдан уруш усули сифатида фойдаланаётгани даъво қилинган. Буни Исроил томони рад этган. Исроил Ғазога ёрдам кўрсатувчи юк машиналари сони кўпайганини ва анклавга ёрдам етказиш учун тинимсиз ишлаётганини таъкидламоқда.

Шундай бир вазиятда душанба куни Исроил ҳаво ҳужумларида камида 50 киши, жумладан, бир оиланинг 17 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Вазирлик бош директори “CNN” телеканалига берган интервюсида ҳалок бўлганларнинг аксарияти Ғазо шимолида, жумладан Байт Лаҳия шаҳрида бир оиланинг 17 аъзоси ҳалок бўлганини билдирди. Улар орасида бир ҳафталик янги туғилган чақалоқ ҳам бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?