Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари тўхтагани йўқ – BILD

20:02 05 Октябр 2025 Дунё
198 0

Ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторидаги гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар эртага, 6 октябрь куни Мисрда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бироқ Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари ҳалигача тўхтагани йўқ, деб хабар бермоқда «BILD» нашри.

Унда айтилишича, Исроил ҳукумати вакиллари бугун, 5 октябрь куни ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторидаги гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда иштирок этиш учун Мисрга жўнаб кетади.

Маълум бўлишича, Ғазо секторидаги Исроил кучлари ҳарбий ҳаракатларни қисқартирган, бироқ бутунлай тўхтатгани йўқ. Билдирилишича, Исроил ҳарбийлари мудофаа мақсадида Ғазо секторидаги фаолиятини тўлиқ тўхтатмаган.

ҲАМАС ҳаракатининг юқори мартабали вакилининг билдиришича, АҚШ президентни Дональд Трамп томонидан илгари сурилган тинчлик режаси ҲАМАС учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин.

Ҳаракатнинг юқори мартабали мулозимига кўра, ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилишга тайёр. Шунингдек, ҳаракат Ғазодаги урушни тугатиш учун Мисрда ўтказилиши режалаштирилган музокараларда келишувга эришишга умид қилмоқда.

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кацнинг билдиришича, агар ҲАМАС Ғазо секторидаги гаровга олинганларни озод қилишдан бош тортса, Исроил ҳарбийлари ҲАМАС тўлиқ мағлуб бўлгунга қадар ҳужумларни кучайтиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?