Исроил кучлари Сурия ҳудудига кирди
Исроил ҳарбийлари якшанба куни Исроил ва Сурия ўртасидаги Голан тепаликлари буфер зонасига танкларни жойлаштирди ва олдинга ҳаракат бошлашди.
Юриш Исроилнинг 1973 йилда Ём Киппур уруши тугаганидан ва 1974-йилги ўт очишни тўхтатишдан кейин биринчи марта “очиқ бостириб кириши” бўлди. Бу ҳақида “The New York Times” хабар берган.
Исроил кучлари чегаранинг Сурия томонидаги Хермон тоғининг чўққисини, шунингдек, ҳудуддаги назоратни барқарорлаштириш учун муҳим деб топилган бошқа бир қанча жойларни назоратга олган.
Дам олиш кунларида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари исёнчи кучлар қўлига тушиши мумкин бўлган ва Исроил томонидан стратегик таҳдид сифатида кўриладиган ҳукумат ҳарбий объектларини йўқ қилиш учун ҳам зарбалар берди.
Исроил ҳарбий воизи Авичай Адраэе якшанба куни буфер зонадаги бешта Сурия қишлоғида комендантлик соати эълон қилиб, аҳолига кейинги огоҳлантиришгача уйда қолишни буюрди. Бунда ҳарбийлар Суриянинг ички воқеаларига аралашмаслигини маълум қилган.
Исроил расмийлари ва таҳлилчилар ал-Ассад ҳукуматининг қулаши Исроилга қарши ҳужумлар уюштиришга интилаётган жангари гуруҳларга куч бериши мумкинлигидан хавотирда эканлигини айтган.
Бу ҳолатда Нетаняху ҳарбийлар жойлаштирилиши вақтинчалик деб таъкидлаган бўлса-да, Исроил Суриядаги беқарорликдан фойдаланишга уриниши мумкинлигидан ҳам хавф келиб чиқмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг