Исроил армияси Ғазо шаҳрининг 40 фоизини назоратга олганини маълум қилди
Фото: AP
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо шаҳри ҳудудининг 40 фоиз қисми устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда ЦАХАЛ расмийси Эфи Дефрин маълум қилди, дея хабар бермоқда DW.
«Операция янада кенгайиб, кучаяди. Биз ҲАМАС аъзоларини ҳар ерда қидиришда давом этамиз», — деди Дефрин.
Унга кўра, ҳозирда ЦАХАЛ бўлинмалари Зейтун ва Шайх Радвон туманларида ҳаракат қилмоқда. Миссия гаровда қолган фуқаролар тўлиқ озод этилгунча ва ҲАМАС ҳокимияти йўқ қилинмагунча якунланмайди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси 20 август куни Ғазо шаҳрига ҳужум бошлаган, 29 августдан эса шаҳар «жанг хавфи юқори ҳудуд» деб эълон қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг