Ислом цивилизацияси марказида Темурийлар даври мероси намойиш этилади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Иккинчи Ренессанс” экспозициясида Темурий шаҳзодаларнинг илм-фан, маданият ва санъатга қўшган ҳиссаси кенг ёритилади. Экспозициянинг муҳим жиҳатларидан бири Амир Темур ва унинг авлодлари ҳомийлигида яратилган ноёб қўлёзма асарларни тақдим этишдан иборат.
Жумладан, Темурий шаҳзода Пирмуҳаммад ташаббуси билан 1397-1398 йилларда кўчирилган икки жилдли қўлёзма катта тарихий аҳамиятга эга. Унинг биринчи қисми – машҳур шоир Абулқосим Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” асари бўлиб, бугунги кунда Дублин шаҳридаги Честер Битти кутубхонасида сақланмоқда. Қўлёзманинг иккинчи жилдида XI-XV асрларга оид “Гаршаспнома”, “Шоҳаншоҳнома”, “Баҳманнома” ва “Қушнома” достонлари жой олган бўлиб, ушбу нодир асар Британия кутубхонасидан ўрин олган.
Ислом цивилизацияси маркази мазкур ноёб меросни ўрганиш ва кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида ушбу қўлёзмаларнинг факсимиле нусхасини тайёрлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, уларнинг электрон версиялари ҳам яратилган ҳолда марказ кутубхона фондига киритилиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг