“Ипак йўлида” қисқа метражли фильми яна иккита кинофестивалда ғолиб бўлди
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми иккита халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди.
Жумладан, Англиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган “Eurasian film festival”да “Энг яхши Евросиё қисқа метражли фильми” номинациясида ҳамда Россиянинг Кавказ шаҳрида ўтказилган “Кинокавказ” кинофестивалида “Ҳайъатнинг махсус соврини” билан тақдирланди.
Фильмнинг сценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, постановкачи режиссёр Шерзод Назаров, постановкачи оператор, Диёр Исматов, рассом Эркин Ҳушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.
Шу билан бирга, “Ипак йўлида” фильми Қирғизистонда ўтказиладиган “УМУТ” ҳамда Италиядаги "LIFE AFTER OIL International Film Festival"да иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг