Instagram шахсий хабарлардаги ҳақоратлар учун умрбод блок жорий қилади
Instagram ижтимоий тармоғи шахсий хабарлари нафрат қўзғатиши аниқланган фойдаланувчиларни умрбод блоклайди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ блогида хабар берилмоқда.
«Шунингдек, биз хабар алмашишдаги чекловларга амал қилмаган ва фақатгина ҳақоратли хабарларни юбориш учун яратилган аккаунтларни ўчириб ташлаймиз», дейилади хабарда.
Ушбу янгилик Буюк Британиядаги вазият билан боғлиқ. Ўйинда мағлубиятга учраганидан сўнг футболчилар Instagram тармоғида ирқчилик ҳақоратига дучор бўлган.
Маълумот учун, Instagram ижтимоий тармоғи коронавирус ҳақидаги ёлғон баёнотлари туфайли AҚШ президенти Жон Кеннедининг жияни Роберт Кеннедининг аккаунтини ўчириб ташлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг