Инсон 100 йил яшаса, 100 йил тарбияга эҳтиёж сезади — Нарзулла Жўраев
Хабарингиз бор, “Ёшлар ойлиги” доирасида Қорақалпоғистон Республикасида маърифий тадбирлар ўтказилди. Хусусан Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университетида “Зиёлилар форуми” доираси илмий-амалий семинар ташкил этилди. Форумни тарих фанлари доктори, профессор Нарзулла Жўраев очиб берди.
Нарзулла Жўраев нутқининг аввалида қорақалпоқ халқининг салоҳиятини юқори баҳолади.
“Қорақалпоқ халқи яратувчилик ҳамда катта салоҳият ҳамда ақлий имкониятга эга бўлган халқдир”, дея эътироф этди.
Шундан сўнг профессор зиёлилар ва уларнинг олдига қўйилган мақсад, шунингдек ёшлар масалаларига тўхталиб ўтди.
“Зиёлилар миллатнинг рамзи, жамият тараққиётининг таянчи. Зеро, зиёлилар ҳар бир давлатнинг шаклу шамойилини феномен сифатида белгилайди. Бу эса ўз ўрнида бизга янада масъулият юклайди.
Ёшларининг тақдирига биз масъулмиз, ўз ўрнида зиёлилар қатламининг ҳам катта қисмини ёшлар ташкил этади.
Келинг, фикр юритсак, дунёнинг маънавий-маърифий қиёфаси тобора ўзгариб боряпти. Янги-янги ақидалар илгари сурилмоқда.
Мисол учун “Европа ҳалокати” асарида аҳолининг ўсиши тўхтагани қайд этилади. Бу миллатнинг инқирозига олиб келиши мумкин. Ачинарлиси ушбу ҳалокат бутун дунёни хавф остида қолдирмоқда. Бу эса ёшлар билан янада кўпроқ шуғулланиш лозимлигини кўрсатади.
Яқинда ОТМ талабалари ўртасида ўтказилган тадқиқотда талабалар хорижга кетишини белгилаган. Демак ёшларда Ватан туйғуси сўниб бормоқда. Ахир инсон 100 йил яшаса, 100 йил тарбияга эҳтиёж сезади”, дейди Жўраев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг