Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотлар лаборатория ускуналари билан таъминланади

21:21 18 Февраль 2026 Ҳужжатлар
1198 0

Ҳукумат қарори билан «Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур низомга кўра, қуйидаги масъуллар томонидан харид учун ариза амалга оширилади:

  • илмий лойиҳада – лойиҳа раҳбари;
  • илмий мавзуда – илмий бўлинма раҳбари ёки илмий-тадқиқот дастурида тегишли илмий мавзуга раҳбарлик қилиши белгиланган шахс;
  • диссертация тадқиқотида – докторантларнинг илмий раҳбари ёки ўзаро келишилган ҳолда илмий даража ва унвонга эга бўлган докторантлар бири.

Шунингдек, аризада илмий фаолият йўналишларини кўрсатган ҳолда марказлашган давлат хариди ёки мустақил равишда харид усулларидан бирини амалга ошириш кўрсатилади. Ариза, махсус ахборот тизимида маълум бир илмий фаолият йўналишидаги тадқиқотни бажаришга масъул ташкилот раҳбари томонидан келишилгач, юборилади.

Агентлик қабул қилинган аризалар бўйича шакллантирилган буюртмаларни 10 иш куни ичида белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича маъқулланган аризалар махсус ахборот тизими орқали Харид комиссиясига юборилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер