“Илк ривожланиш маркази” эҳтиёжманд оилалар ташвишини енгиллаштиради
Бухоро вилоятининг биратўла учта туманида “Илк ривожланиш маркази” фаолияти йўлга қўйилди. Ғиждувон, Вобкент ва Жондор туманларида очилган бу масканлар болаларнинг сифатли мактабгача таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш имконини беради.
— Хайрли иш эҳтиёжманд оилалар фарзандларини бепул мактабгача таълим билан қамраб олишда қўл келмоқда, — дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходими Ирода Орипова. — Учала марказ икки миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига таъмирланди. Кичкинтойлар учун хавфсиз ўйин майдончалари барпо этилди. Синф хоналари ўқув-услубий жиҳозлар билан таъминланди. Айни дамда уларда жами 720 нафар бола қамраб олинган.

Алоҳида парваришга муҳтож кичкинтойлар ҳам эътибордан четда қолган эмас. Имконияти чекланган болалар учун уйга ташриф буюрган ҳолда таълим индивидуал тарзда ташкил этилмоқда. Мутахассислар фикрига қараганда, “Илк ривожланиш маркази” болажонларнинг ёшига мос билим бериш билан бир қаторда ўртадаги меҳр-оқибат ришталарини ҳам мустаҳкамлайди. Бундай марказлар фаолияти вилоятда босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг