Илҳом Алиевнинг «Ғалаба паради»да иштирок этмаслигининг сабаби очиқланди

09:44 08 Май 2025 Дунё
384 0

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев сўнгги дақиқада Москвага ташрифини бекор қилди. У Россияда ўтказиладиган Ғалабанинг 80 йиллиги шарафига бағишланган ҳарбий парадга таклиф этилган эди.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Алиевнинг келмаслиги ҳақида расмий хабар келиб тушган. Ташрифдан воз кечиш сабаби сифатида президентнинг Ҳайдар Алиевга бағишланган муҳим ички тадбирларда иштирок этиши зарурлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Алиевдан ташқари Лаос президенти Тхонглун Сисулит ҳам Москвадаги парадга бормаслигини билдирган. Расмийларга кўра, у коронавирусга чалингани сабаб сафарини бекор қилган. Бироқ Лаос делегацияси парадда иштирок этади — мамлакат номидан ташқи ишлар вазири Тхонгсаван Фомвихан қатнашади.

Ғалаба парадида 20 дан ортиқ хорижий давлатлар раҳбарлари иштирок этади. Улар орасида Марказий Осиё давлатлари президентлари, Хитой раиси Си Сзинпин, Беларус президенти Александр Лукашенко, Словакия бош вазири Роберт Фитсо, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Ветнам коммунистик партияси бош котиби То Лам, Бразилия президенти Лула да Силва, Сербия президенти Александр Вучич ва бошқа етакчилар бор.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Алиев охирги бор 2015 йилда Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этган эди. 2024 йилнинг март ойида эса Озарбайжон ва Россия президентлари матбуот хизматлари Алиев ушбу йирик тадбирда қатнашиш таклифини қабул қилганини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?