Икки вилоятда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.
Мазкур тезкор тадбирлар давомида муқаддам судланган фуқаролар Ш.У., Д.К. ва С.М. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 1 дона «Тропикамид» ва 5 дона «Регапен» номли дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, улардан 11 дона «Тропикамид», 45 дона «Регапен» номли дори воситалари, шунингдек фуқаро Д.К.нинг ёнидан 1,85 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро Г.И. фуқаро М.А.га 32 дона «Торгобалин 150 мг.» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ундан 40 дона «Гее баралгин» дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси ҳамда 276-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг