Икки ҳудудда сифатсиз тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдосининг олди олинди
Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага чиқарилишининг олди олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда «Х.С.» МЧЖ масъул шахслари «Ашхобод» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида қалбаки акциз маркали 1 184 дона алкоголь ва 290 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «Ж.Д.» МЧЖ масъул шахслари Ғиждувон туманидаги савдо дўконида умумий баҳоси 51,6 млн сўмлик 1 201 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг