Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари фаолияти тартибга солинди

16:32 19 Декабрь 2025 Ҳужжатлар
231 0

Ҳукумат қарори (797-сон, 17.12.2025 й.) билан «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълум қилди.

Мазкур низом Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларининг ҳуқуқий мақоми, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини назорат қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу низомга кўра, ижод мактабларида таълим – тарбия жараёни 7–11-синфларда амалга оширилади. Шунингдек, бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

Ўқув ҳафтаси 5 кун давом этади. Бунда ижод мактаби Педагогик кенгаш қарори асосида 6 кунлик ўқув ҳафтасига ўтказилиши мумкин. Ижод мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилади.

Бундан ташқари, ўқувчилар Агентлик томонидан тасдиқланган ўқув режасидаги фанлардан йиллик сумматив баҳолашдан муваффақиятли ўтганда, ижод мактаби директорининг буйруғи билан кейинги синфга ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер