«Ибрат» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Киномания» студияси томонидан суратга олинган «Ибрат» фильмининг премьераси янгича кўринишдаги Алишер Навоий номидаги киносаройида тантанали равишда бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий агентлик ахборот хизмати хабар берди.
Тарихшунос, тилшунос олим, жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақидаги фильм 4 октябрь куни ўтказилгани бежизга эмас. 82 йил аввал айнан шу куни юртимизнинг кўплаб маърифатпарвар жадидлари қатағон қилинган кун. Шу муносабат билан уларнинг хотиралари ёд этилди.
Тадбирда «Ўзбеккино» МА бош директори биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, фильм режиссёри Жаҳонгир Қосимов, Ўзбекистон халқ артисти Саидкомил Умаров ва бошқалар сўзга чиқишди.
«Ибрат» фильмини юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг